Сайт тест режимида ишламоқда

Педагог кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди

9 январь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш ва педагог кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоконференция шаклида ташкил этилган йиғилишда вазирлик масъуллари ҳамда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари иштирок этишди.

Унда соҳада ижобий ўзгаришларни амалга ошириш, таълим сифатини оширишда педагогларининг замонавий таълим стандартларига мос равишда иш олиб боришини таъминлаш муҳимлигига алоҳида урғу берилди.

Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудудий бошқарма бошлиқларига ўқитувчиларнинг касбий ривожланиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган учрашув ҳудудлар кесимида ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu