Сайт тест режимида ишламоқда

Корейс тили ўқитувчилари учун малака ошириш курслари бошланди

9 январь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошчилигида А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти ва Корея Республикаси элчихонаси ҳузуридаги Корея таълим маркази ҳамкорлигида корейс тили фани ўқитувчилари учун малака ошириш курслари бошланди.  (https://t.me/avloniyuz/6558)

Тадбирни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ҳамда Корея Республикаси Элчихонасининг Бош консули Кук Чан Ҳён очиб берди.  

Унда мактабгача ва мактаб таълими тизими, хусусан, малака ошириш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмуни, таълим сифатини таъминлаш бўйича эришилган ютуқлар ва долзарб муаммолар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, корейс тили фани ўқитувчилари учун мазкур малака ошириш курлари мактабларда корейс тилини ўқитиш сифатини яхшилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Ўқув курсларига республиканинг барча ҳудудларидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган 30 нафар корейс тили ўқитувчилари жалб этилди. Ўқув курсларини олиб бориш учун маҳаллий мутахассислар билан биргаликда Корея Республикаси томонидан тил эгалари таклиф этилди.

Тошкент шаҳридаги Аджу Университетида ташкил этилган мазкур курслардаги дарс машғулотлари Кореянинг Кукминде университети ва А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда олиб борилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu