Сайт тест режимида ишламоқда

Айрим боғча тарбияланувчиларининг давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат харажатлари давлат бюджетидан қоплаб берилади

8 январь 2024 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-декабрдаги ПФ-221-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-майдаги ПФ-79-сон ҳамда 2022-йил 7-мартдаги ПФ-87-сон Фармонларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. (https://lex.uz/docs/6721107)

Унга кўра:

2030 йил 1 январга қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг (вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ташқари) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади;

давлат мактабгача таълим ташкилотларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинган (боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг фарзандлари) тарбияланувчиларнинг давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат харажатлари тўлиқ давлат бюджетидан қоплаб берилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu