Сайт тест режимида ишламоқда

20-Халқаро Жаутиков олимпиадасида иштирокчилари Қозоғистонга жўнаб кетди

7 январь 2024 йил
image

Ўзбекистонлик ўқувчилар 20-Халқаро Жаутиков олимпиадасида иштирок этиш учун Қозоғистонга йўл олди!

Жорий йилнинг 7-13 январ кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида 20-Халқаро Жаутиков олимпиадаси ўтказилади. Халқаро олимпиада математика, физика ва информатика фанлари бўйича ташкил қилиниб, унда дунёнинг 20 га яқин мамлакатларининг иқтидорли ёшлари иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур халқаро олимпиадага халқаро олимпиадаларга саралашнинг биринчи босқич натижаларига кўра терма жамоа шакллантирилган.

Бундан олдинги Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 5 та кумуш ва 8 та бронза медалларини қўлга киритган.

Бу йилги олимпиадада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган ёшларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu