Сайт тест режимида ишламоқда

"Китоб билан бир кун” шиори остида онлайн танлов эълон қилинади

6 январь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларнинг қишки таътилини мароқли ўтказиш мақсадида "Китоб билан бир кун" шиори остида республика онлайн танлови эълон қилинади!

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИГА КО"РА:

1️. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган (https://uzedu.uz/y3/news/1414) китоблардан бирини ўқиши ва видеоролик тайёрлаш;

2️. Асар ҳақида қисқача тушунча бериб, асар қаҳрамонларидан бирини ижро этиб бериш;

3️. Видеоролик 10 МБдан ошмаслиги ва 5 дақиқа бўлиши  талаб этилади.

Видеороликлар 2024-йилнинг 6-16-январ кунлари соат 18:00 га қадар телеграмдаги @танлов_админ05 манзилига юборилиши лозим.

Ғолиблар 17-январ куни эълон қилинади.

Энг яхши деб топилган видеороликлар Мактабгача ва мактаб талими вазирлигининг қуйидаги совғалари билан тақдирланади!

1-ўрин: 2 та тикув мошинаси, овоз кучайтиргич ҳамда смарт соат;

2-ўрин: 1 та тикув мошинаси, овоз кучайтиргич ҳамда смарт соат;

3-ўрин: 2 та тикув мошинаси ва смарт соат.

Совғалар ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчиларнинг таълим муассасаларига тақдим этилади (смарт соат иштирокчининг ўзига).

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu