Сайт тест режимида ишламоқда

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари учун маҳорат дарслари бўлиб ўтди

5 январь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамкорлигида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд мактабларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари учун ўқув йиғини ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида вазир ўринбосари Дилшод Кенжаев ва Миллий Гвардия Қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этишди ва семинар ишида омад тилашди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларини билим ва малакасини ошириш, жанговор шайлигини синовдан ўтказиш ва ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришдан иборат.

Маълумот учун: машғулотлар 5 кун давом этади, иштирокчилар учун “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тарихи Давлат музейи” ва “Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейига” экскурсиялар ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

"Темурбеклар мактабида" бўлиб ўтаётган ушбу ўқув йиғинида Республикамиз бўйлаб 56 нафар ЧҚБТ фани ўқитувчилари иштирок этишмоқда.

Келгусида улар ўз ҳудудларидаги устозлар учун ўқув-йиғинларини ташкил этишлари кўзда тутилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu