Сайт тест режимида ишламоқда

Республика бўйлаб “Баркамол авлод болалари” фестивали ташкил этилади

4 январь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг мактабдан ташқари таълим соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш мақсадида республика бўйлаб йил давомида "Баркамол авлод болалари” фестивалини ташкил қилади.

Фестивалнинг илк манзили Наманган вилояти!

Наманганда фестивал қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтади:

“Маданият ва санъат” — йўналиши (Тасвирий санъат ва либос);

“Техника, конструкторлик ва моделлаштириш” — йўналиши (Робототехника ва конструкторлик);

“Жисмоний тарбия ва спорт” — йўналиши (Шахмат-шашка);

“Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати” — йўналиши (Мунчоқли безак);

“Туризм ва экология” — йўналиши (Карвинг);

“Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” — йўналиши (Ментал арифметика);

“Хорижий тиллар” — йўналиши (Инглиз тили)

 

Диққат! Фестивалда 7 дан 18 ёшгача бўлган “Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак аъзолари иштирок этади!

 

Фестивал ғолиблари ва фаол иштирокчиларга дипломлар, совринлар ва эсдалик совғалари топширилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu