Сайт тест режимида ишламоқда

Maktab.uz платфромасидаги видеодарслардан фойдаланинг

4 январь 2024 йил
image

Азиз ота-оналар!

Фарзандингиз мактаб дарсларини ўзлаштиришга қийналяптими? Ёки қўшимча машғулотлар асосида уларни янада яхшироқ ўқишларини истайсизми?

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг maktab.uz платформасида рўйхатдан ўтинг ҳамда сайтдаги мавжуд видеодарсларни томоша қилинг.

Maktab.uz платфромасидаги видеодарслардан фойдаланиш мутлақо бепул!

Сайтдаги материаллардан ўзингизга қулай вақт ва шароитда томоша қилишингиз мумкин.

Maktab.uz платформасидаги видеодарслар орқали мактаб ўқув дастурига киритилган мавзулар янгича ва қизиқарли усулда ёритиб берилган. Шунингдек, болалар платформа орқали дастурлаш, график дизайн, робототехника каби бугунги кун талабларига мос касбларни ҳам ўрганишлари мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu