Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро табиий фанлар олимпиадасида иштирок этиш учун Таиландга жўнаб кетди

29 ноябрь 2023 йил
image

Ўзбекистон терма жамоаси  20-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида иштирок этиш учун Таиландгa йўл олди!

Жорий йилнинг 1-10 декабрь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида 20-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадаси ўтказилади. 

Халқаро олимпиада табиий фанлар, яъни кимё, биология ва физика фанлари бўйича ўқувчиларнинг комплекс билимларини синашга ҳамда мазкур фанлардан бутун дунё мактаб ўқувчиларининг рақобат қилишлари учун соғлом муҳит яратишга қаратилган. 

Олимпиадада дунёнинг 60 га яқин давлатидан жами 350 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этмоқда. 

Мазкур халқаро олимпиадага саралаш босқичи жорий йилнинг 14 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилди ва энг юқори натижаларни қайд этган 6 нафар ўқувчи Ўзбекистон терма жамоасига қабул қилинди.

Азизбек Эркинов - Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси;

Далер Рахимов - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси;

Нурсултон Аширалиев - Жиззах шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси;

Муродбек Юлдашев - Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 74-мактаб ўқувчиси;

Раҳимбой Вайсбоев - Хоразм  вилояти Урганч туманидаги 45-ИДУМИ ўқувчиси;

Жавоҳир Мамадалиев - Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси;

Бундан олдинги Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ўқувчилари 4 та бронза медалини қўлга киритган.

Олимпиадада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган ёшларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu