Сайт тест режимида ишламоқда

"Рақамли Авлод ИТ Фест" 2023 доирасида DG Contest жараёнлари бошланди!

22 ноябрь 2023 йил
image

Хабар берганимиздек, 22 ноябрь - 2 декабр кунларида ИТ соҳасига қизиқувчи ёшлар учун анъанавий Рақамли Авлод IT Fest ҳафталиги ташкил этилмоқда.

Бугун мазкур ҳафталик доирасида DG Contest онлайн мусобақасининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда Республикамиз бўйлаб мазкур соҳага қизиқувчи ёшлар иштирок этишмоқда.

Cонтест мусобақалари бугун бутун кун давомида бўлиб ўтади. Бунда юқори натижаларни кўрсатган ёшлар 2-босқичда иштирок этиш имкониятини қўлга киритишади.

Мусобақанинг финал босқичи эса 28 ноябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабида ўтказилиши режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu