Сайт тест режимида ишламоқда

"Рақамли Авлод IT Fest" 2023! 

17 ноябрь 2023 йил
image

Юртимизда ИТ соҳасига қизиққан барча ёшларни анъанавий Рақамли Авлод IT FEST ҳафталигига таклиф қиламиз!

DG Contest - Бунда сиз спорт дастурлаш бўйича ўз маҳоратингизни синашингиз мумкин бўлади! Онлайн саралаш босқичи 22 ноябрда бошланади, финал эса 28 ноябр куни Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабида Республика бўйлаб энг яхши дастурчилар орасида бўлиб ўтади.

Робототехника мусобақаси - 29 ноябр куни сизни Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабида робо футбол,   робо сумо ва фойдали ихтиролар бўйича Республика мусобақалари кутмоқда.

Ҳакатон - 30 ноябр Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабида Республика бўйлаб ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларини ўз инновацион эко лойиҳалари билан кутиб қоламиз.

Microsoft Community Conf 2023 Узбекистан – 2 декабр куни Microsoft компаниясининг расмий ИТ конференсиясида иштирок этишингиз мумкин бўлади. Бунда сиз халқаро ва маҳаллий спикерларимиздан дастурлашдаги янги технологиялар билан танишишингиз ва жуда катта "нетwоркинг"га эга бўлишингиз кафолатланади! Тадбир Янги Ўзбекистон Университетида бўлиб ўтади.

Рўйхатдан ўтишга шошилинг, барча тадбирлар бепул ва мусобақалар қимматбаҳо совринларга эга!

Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун: online.raqamliavlod.uz.

АКТ соҳасида ўз билим-кўникмаларингизни мукаммаллаштириш имкониятини қўлдан бой берманг!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu