Сайт тест режимида ишламоқда

Термиз шаҳридаги 30-давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси фойдаланишга топширилди

15 ноябрь 2023 йил
image

Бугун Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган 30-давлат мактабгача таълим ташкилоти янги биносининг очилиш маросими ўтказилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова иштирок этди.

Тадбирда болажонлар ижросидаги бадиий чиқишлар намойиш этилди. Рамзий очилиш маросимидан сўнг вазир ташкилотда кичкинтойлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Маълумот учун: мазкур мактабгача таълим ташкилоти 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, жорий йилда Инвестиция дастури асосида (3 млрд 879 миллион сўм маблағ сарфланган) капитал таъмирланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu