Сайт тест режимида ишламоқда

Сурхондарёда "Отам билан дарахт экаман" акцияси ўтказилмоқда

7 ноябрь 2023 йил
image

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида "Отам билан дарахт экаман" акцияси ўтказилмоқда.

Акция доирасида ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг оталари мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудида ўз фарзандлари билан биргаликда турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишмоқда. 

Ушбу ташаббус яшил майдоналарни кенгайтириш билан бир қаторда ёшлар қалбида она табиатга меҳр уйғотиш, отанинг фарзанд тарбиясидаги ўрни ва маъсулиятини оширишда катта ўрин тутади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu