Сайт тест режимида ишламоқда

ИШЧИ ГУРУҲЛАР ТОШКЕНТ ШАҲРИ МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШНИ БОШЛАДИ

11 апрель 2022 йил
image

Давлатимиз раҳбарининг шу йили 5 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларига мувофиқ, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Юнусобод туманидаги мактаблар фаолиятини ўрганишни бошлади.  

Хусусан, таълим даражаси юқори бўлмаган, педагогларнинг касбий маҳорати етарли бўлмаган  тумандаги 58- ва 117-сонли мактабларда бўлиб, мавжуд муаммолар ўрганилди. Дарс жараёнларида қатнашиб, ўқувчиларнинг турли фанлардан билими ва ўзлаштириш ҳолати савол-жавоблар орқали таҳлил қилинди, фан ўқитувчиларига болаларга чуқурроқ билим бериш зарурлиги, ўз фани бўйича касбий маҳоратини ошириш зарурлиги таъкидланди. Мактабда маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида алоҳида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, бу йил мукаммал таъмирланган 53-сонли мактабда бўлиб, ота-оналар билан суҳбатлашилди. Мактаб раҳбарига замонавий шароитларга эга бўлган мактабда асосий эътиборни ўқитувчилар янги методикалар асосида ўқишлари, хорижий илғор тажрибаларни ўрганишлари, бириктирилган олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда педагогларнинг касбий маҳоратларини оширишлари юзасидан кўрсатма берилди.

photo2022-04-1016-14-09.jpg

Тумандаги 87-сонли имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган мактабда бўлиб, ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишилди, бундай болаларга ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор ва меҳр  қаратиш, уларни билим олиш билан бирга касб-ҳунарга ўргатиш зарурлиги таъкидланди.

Навбатлилик коэффициенти юқори бўлган 260 ва 86-сонли мактабда бўлиб, ўқувчилар ва педагоглар билан суҳбатлашилди, уларга Давлатимиз раҳбари бошчлигида ўтказилган селектордан келиб чиқиб, мамлакатимиз келажаги учун мактаб ва педагоглар масъул эканлиги, директорларга талаблардан кучайтирилиши ҳақида кўрсатмалар берилди ва уларнинг таълим сифати ва ўқитиш методикасини яхшилаш юзасидан таклифлари тингланди.

260-сонли мактабда 960 ўринли  қўшимча ўқув биноси қуриш чоралари кўриладиган бўлди.  

photo2022-04-1016-14-09-2.jpg

Юнусобод тумани мактабларини ўрганиш якунлари бўйича ҳар бир мактаб кесимида таълим мазмунини яхшилаш янги методикалар асосида ўқитиш ва ўқувчиларга шароитларни яхшилашга қаратилган йўл харитаси ишлаб чиқилади.

 
info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu