Сайт тест режимида ишламоқда

Умумтаълим мактабларида илк бор чораклик сумматив баҳолаш синовлари бўлиб ўтмоқда

1 ноябрь 2023 йил
image

2023-2024 ўқув йилида Республика миқёсида 500 та умумтаълим мактабида ўқувчилар билимини форматив ва сумматив баҳолаш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилганидан хабарингиз бор.

Бугун мазкур тажриба-синов мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида 2023-2024-ўқув йилининг И чорак якуни бўйича чораклик сумматив баҳолаш (ЧСБ)  жараёнлари бўлиб ўтмоқда. 

Унда ўқувчилар она тили, математика, биология фанларидан ЧСБ синовларини топширишмоқда. 

Синов материаллари ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида чоп этилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu