Сайт тест режимида ишламоқда

ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ 2022-2023-ЎҚУВ ЙИЛИДАГИ ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ

18 август 2023 йил
image

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ 2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИДАГИ ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 февралдаги ПҚ 4199 сон қарорига асосан 14 та Президент мактаби tashkil etildi.

Жорий йилда Президент мактабларининг 326 нафар 11-синф битирувчиларнинг 100 фоизи халқаро тил билиш (IELTS), 50 фоизи (168 нафари) халқаро математика ва инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи (SАТ) сертификатга эга бўлишди.

Президент мактаблари битирувчиларнинг 281 нафари муддатидан олдин нуфузли халқаро университетларга қабул қилинди. Шундан 51 нафари тўлиқ грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлишди. 

Наманган шаҳридаги Президент мактаби битирувчиси Гўзалхон Ҳайдарова “Garvard” ҳамда “Princeton” олийгоҳларида 100 фоиз грант асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди.

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби битирувчиси Жафар Арифжанов дунё рейтингида ТОП 10 таликка кирувчи “California Institute of Technology” олийгоҳининг грантини ютган биринчи ўзбекистонлик талабага айланди.

Жиззах шаҳридаги Президент мактаби битирувчиси Нозимбек Турғунбоев 120 дан ортиқ хорижий олийгоҳларнинг 6 миллион АҚШ долларли миқдоридаги грантларини қўлга киритди.

Нукус шаҳридаги Президент мактабининг битирувчилари Асадбек Реймбергенов ва Бегдулла Турсинбаев Венгриянинг “Дебретcен” университетида тўлиқ грант асосида таҳсил оладиган бўлишди.

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Соҳибжон Дилмуродов 57-Халқаро Менделеев олимпиадасида кумуш ҳамда Швецарияда ўтказилган кимё бўйича жаҳон олимпиадасида бронза медали соҳиби бўлди.

Жиззах, Навоий, Фарғона, Хива, Термиз ва Нукус шаҳарларидаги Президент мактабларидан жами 12 нафар битирувчилар “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси ғолиби бўлди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu