Сайт тест режимида ишламоқда

Юрист маслаҳати

17 август 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил 28 июлдаги 25-қ/қ, 4-хх-сонли қўшма қарорига мувофиқ, 2022 йил 29 июлдаги 34-қ/қ, 15-хх сонли қўшма қарорда келтирилган халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатга эга педагог ходимларнинг устамалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларга қадар сақланиб қолиши белгиланган.

Бунда педагоглар 2023 йил 1 августгача олдинги ўқув йили учун белгиланган сертификатни тегишли даража (балл)ни қўлга киритган бўлса, ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати даврида унга белгиланган тартибда устама тўланади.

Маълумотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти ва Юридик бўлими ходимлари томонидан тайёрланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu