Сайт тест режимида ишламоқда

Мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари қандай иситилади?

16 август 2023 йил
image

Мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари қандай иситилади?  Мазкур муассасаларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш қандай йўлга қўйилган?

 Республикадаги мавжуд 10 118 та мактабларнинг:

– 3 284 таси табиий газ ёқилғисида;
– 23 таси суюқ ёқилғида;
– 6 807 таси кўмир ёқилғисида;
– 4 таси электр энергияси билан;

 мавжуд 6 386 та давлат мактабгача таълим ташкилотларининг:
– 2 300 таси табиий газ ёқилғисида;
– 3 599 таси кўмир ёқилғисида;
– 37 таси электр энергияси билан иситилмоқда.

Таълим ташкилотларида электр таъминотини тежаш мақсадида бугунги кунга қадар қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 390 та ҳамда маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 1 097 та мактабга қуёш панеллари ўрнатилди.

Шунингдек, 2 107 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 511 тасига қуёш панеллари ва 100 тасига қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 57-сон қарорига асосан, жорий йилда 2 229 та мактабгача таълим ва 2 335 та мактаб ташкилотларининг локал иситиш тизимларини кўмир ёқилғисига ўтказиш белгиланган.

Айни вақтда мазкур режага киритилган таълим ташкилотлари локал иситиш тизимларини кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича тегишли вазирлик ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда зарур ишлар олиб борилмоқда.

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu