Сайт тест режимида ишламоқда

Ўқувчиларининг қобилияти ва танлови асосида таълим жараёнларини ташкил этиш юзасидан амалга оширилган ишлар

15 август 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларга 1-4 синфларда бошланғич, 5-9 синфларда таянч ҳамда 10-11-синфларда ўқувчиларининг қобилияти ва танлови асосида таълим жараёнларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан:
– Илғор хорижий тажрибалар асосида 1-4 синф дарсликлари янгидан тайёрланди.

– Янги дарсликлар таълим олувчиларда 21 аср кўникмаларини шакллантиришда “4К” моделини (танқидий фикрлаш, креативлик, коллаборация, коммуникация) қўллаш орқали ўқувчиларда танқидий фикрлаш, ижодий ёндашув, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

– Бошланғич синфлар учун 775 номда яратилган дарслик ва ўқув-методик адабиётлар 72 млн. нусхада чоп этилмоқда.

– 2023-2024 ўқув йилидан 124 та мактабда юқори синф ўқувчиларининг қобилияти ва танлови асосида таълим жараёнларини ташкил этиш тажриба-синовдан ўтказилади.

– Бунда 5-9 синф ўқувчиларига вазирлик томонидан тасдиқланган таянч ўқув режа асосида таянч билимлар берилади.

– Танлов фанлари  4 та йўналиш (математика-физика, она тили-чет тили, кимё-биология, математика-чет тили) бўйича жорий этилади.

– Йўналишлар ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ўтказилган сўровномалар асосида шакллантирилди.

– Белгиланган таянч ўқув режага мувофиқ, 4 та йўналиш бўйича 11 та мажбурий ва 2 та танлов фани ўқитилади. 

– Ушбу мактабларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда баҳолашнинг янги тизими жорий этилади. 

– Тажриба-синов мактабларига узлуксиз методик ёрдам кўрсатиш мақсадида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар бириктирилди

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu