Сайт тест режимида ишламоқда

“КИТОБХОНЛИК ФЕСТИВАЛИ” ХОРАЗМДА

1 август 2023 йил
image

“КИТОБХОНЛИК ФЕСТИВАЛИ” ХОРАЗМДА

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириб, китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида, республика бўйлаб йил давомида ҳар ойнинг якунида вилоятлар кетма-кетлигида 2023 йилги "Китобхонлик фестивали"ни ўтказиб келмоқда.

Навбатдаги фестивал Хоразм вилоятида бўлиб, фестивал доирасида қуйидаги китобхонлик кўрик-танловларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

 “Энг китобхон мактаб”
 “Энг  фаол китобхон ўқувчи”
 “Ижодкор болалар”
 “Энг китобхон оила”
 “Энг фаол кутубхоначи”

Диққат! Барча китобхонларни 18 август куни "Китобхонлик фестивали"га чорлаб қоламиз! 

Фестивал ғолиблари ва фаол иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар, дипломлар, совринлар ва фестивал рамзлари туширилган эсдалик совғалари топширилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu