Сайт тест режимида ишламоқда

БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИ ХАЛҚАРО САТ ИМТИҲОНИДА РЕКОРД НАТИЖАНИ ҚАЙД ЭТДИ

3 август 2023 йил
image

БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИ ХАЛҚАРО САТ ИМТИҲОНИДА РЕКОРД НАТИЖАНИ ҚАЙД ЭТДИ

Бухоро шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби битирувчиси Парвиз Туксанов ўтган ўқув йилида билиш даражасини белгиловчи халқаро IELTS имтиҳонида 8.5 баллни қўлга киритиб, бу борада мамлакатимиз ёшлари орасида энг яхши натижани қайд этган эди.
Жорий йилда эса у SAT имтиҳонида 1560 баллни қўлга киритиб, рекорд натижани қайд этди. 

SAT имтиҳони -  “академик баҳолаш тести” бўлиб, абитуриентларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини текшириш учун ўтказиладиган халқаро имтиҳон. Дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида ўқиш истагида бўлган ёшлар, албатта SАТ сертификатига эга бўлишлари шарт.  

Парвизнинг мақсади - ТОП-5 таликка кирувчи олийгоҳларда таҳсил олиб, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишдир. Юксак марраларни кўзлаётган бу иқтидорли ва тиришқоқ ўқувчига омад тилаб қоламиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu