Сайт тест режимида ишламоқда

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

27 июль 2023 йил
image

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида имтиҳонлар 28-29-30 июль куни 3 сменада — 8:00, 12:00 ва 17:00 да СМС-хабарномада кўрсатилган жойда бўлиб ўтади.

Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот  талабгор томонидан ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома орқали юборилди.

Имтиҳон босқичлари қуйидагича:

Аниқ фанлар йўналиши учун (5-синфлар):
– математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида)
– инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)

Табиий фанлар йўналиши учун (7-синфлар): 
– табиий (сcиенcе) фанларидан 30 та топшириқ (тест шаклида)
– инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 90 дақиқа вақт берилади.

Эслатиб ўтамиз, талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан (90 дақиқа) ташқари, кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.

Маълумот учун, Тошкент вилояти ўқувчилари учун имтиҳонлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

 Имтиҳон натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu