Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлар матбуот котиблари учун Республика ўқув-тренинги бўлиб ўтди

21 июль 2023 йил
image

СЕМИНАР-ТРЕНИНГ: “ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ”

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлар матбуот котиблари учун Республика ўқув-тренинги бўлиб ўтмоқда.

Тренинглар давомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи Садоқат Асланова томонидан қонунчиликдаги янгиликлар ва фаолиятда очиқликни таъминлашда ахборот хизматининг ўрни ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг, иштирокчилар амалий интерактив машғулотларда қатнашиб, соҳани янада ривожлантиришга оид таклифларини бериб ўтишди. 

Шунингдек, ўқув семинари доирасида мобилография, сифатли фото ва видеоконтентлар яратиш ҳақида амалий тренинглар ташкил этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu