Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистонлик ўқувчилар 34-Халқаро Биология олимпиадасида 3 та бронза медалини қўлга киритишди

11 июль 2023 йил
image

Ўзбекистонлик ўқувчилар 34-Халқаро Биология олимпиадасида 3 та бронза медалини қўлга киритишди

Жорий йилнинг 3-11 июль кунлари Бирлашган Араб Амирлигида бўлиб ўтган Халқаро Биология олимпиадаси (ИБО-2023)да Ўзбекистон терма жамоаси 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Ғолибларимиз билан танишинг:

 Беҳруз Турсунов -Тошкент шаҳар,   Юнусобод тумани,  274-мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
 Ғолибжон Шарифов - Бухоро вилояти, Когон тумани, 3-мактабнинг 10-синф ўқувчиси;
Муҳаммадиброҳим Эгамбердиев - Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг 2-курс ўқувчиси.

Маълумот учун, мазкур олимпиада БААнинг Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтиб, унда 80 мамлакатдан жами 310 нафар ўқувчи иштирок этди.

Ғолиб ўқувчиларимиз Беҳруз Турсунов, Ғолибжон Шарифов, Муҳаммадиброҳим Эгамбердиевга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Qaroriga (https://lex.uz/docs/-4320713) мувофиқ 3-ўрин (бронза медал) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари берилади.

Шунингдек Қарорга мувофиқ олтин медални қўлга киритган ўқувчиларга БҲМнинг 500 баравари (165 млн сўм), устозига 450 баравари (148,5 млн сўм); 

кумуш медал учун — ўқувчи БҲМнинг 300 баравар миқдори (99 млн сўм), устозига 250 баравар (82,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади.

Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга имтиёз билан грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган тақдирда лавозим маошига 150 фоиз ҳар ойлик устама олади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu