Сайт тест режимида ишламоқда

Халқаро олимпиадада яна 3 та медал

13 июль 2023 йил
image

Халқаро олимпиадада яна 3 та медал

Халқаро математика олимпиадасида ўқувчиларимиз 3 та бронза медални қўлга киритди

 Жорий йилнинг 5-13 июль кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида дунёнинг 112 та мамлакатидан жами 623 нафар мактаб ўқувчилари иштирок этган 64-Халқаро математика олимпиадасида(ИМО) 3 нафар ўзбекистонлик ўқувчи бронза медалларини қўлга киритди.

Ғолиб ўқувчилар билан танишинг:

 Озодбек Ахтамов -Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби  9-синф ўқувчиси;

 Анварбек Рахматов - Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;

 Анварбек Садуллоев - Бухоро вилояти, Пешку тумани, 18 -мактаб, 11-синф ўқувчиси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Qaroriga мувофиқ 3-ўрин (бронза медал) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари берилади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ёшлар 1997 йилдан бошлаб иштирок эта бошлаган мазкур нуфузли мусобақада ҳозирга қадар 10 та кумуш ва 32 та бронза медаллари қўлга киритилган.

Олимпиаданинг тантанали ёпилиш маросими эртага бўлиб ўтади.

Терма жамоамиз аъзоларини ғалаба билан қутлаб, омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu