Сайт тест режимида ишламоқда

Энг яхши ўқитувчи ва тарбиячилар Хитой томонидан ташкил этилган семинар-тренингларда иштирок этишмоқда

27 июнь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларидан энг яхши ўқитувчи ва тарбиячилар, вазирлик тизимидаги ташкилотлар вакиллари Хитой Халқ Республикаси томонидан ташкил этилган семинар-тренингларда иштирок этишаётгани ҳақида xабар берган эдик.

Айни вақтда жисмоний тарбия ўқитувчилари учун ўқув-амалий семинари бўлиб ўтмоқда. 

 Ўқув-амалий семинари давомида иштирокчилар:

ўқув жараёнларини самарали ташкил қилиш,
жисмоний тарбия ва оммавий спортни аҳоли  ва ўқувчилар орасида янада оммалаштириш,
йирик халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш каби масалаларни муҳокама қилишмоқда.

Тренинг машғулотлари 2 ҳафта давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu