Сайт тест режимида ишламоқда

Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларидан иборат терма жамоа вакиллари халқаро мусобақада кучли учликдан ўрин олди 

25 июнь 2023 йил
image

Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларидан иборат терма жамоа вакиллари халқаро мусобақада кучли учликдан ўрин олди 
Бугун Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги “Спасск” ўқув марказида “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасида ғолиб бўлган ўқувчиларимиз Тошкент халқаро аеропортида тантанали кутиб олинди.
Халқаро ёшлар иштирокида 17-23 июнь кунлари бўлиб ўтган тадбир доирасида ҳарбий-амалий кўпкураш мусобақалари ўтказилиб, йигит-қизлар ўртасида ўзаро дўстона рақобат муҳити яратилди. 

Жумладан, тадбир иштирокчиларидан иборат 43 та жамоа вакиллари:

– ҳарбийлашган эстафета,
арқон тортиш, 
қуролни нотўлиқ ҳолда сочиб-йиғиш, 
оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш, 
пневатик милтиқда ўқ отиш,
турникда тортилиш ҳамда интеллектуал саводхонлик ва бадиий ҳаваскорлик йўналишларида ўзаро куч синашишди. 
Мусобақалар якунига кўра:

Қозоғистон терма жамоаси — 1-ўринни,
Ўзбекистон терма жамоаси — 2-ўринни,
Озарбайжон терма жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.
Ғолибларни табриклаб, уларнинг келгуси ишларида омад тилаймиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu