Сайт тест режимида ишламоқда

Тадбиркор мактабларга компьютер жамланмаси ва рангли принтерлар совға қилди

20 июнь 2023 йил
image

Жисмонан ва маънавий соғлом, ҳар томонлама етук, баркамол ёшларни тарбиялаш, уларга ғамхўрли қилиш борасида вилоятимизда ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, ишбилармон тадбиркорлар томонидан ҳам келажак авлод — ўқувчи-ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар учун шарт-шароитлар яратиб бериш борасидаги ташаббуслар кўпайиб бораётгани қувонарли ҳолдир.

Бугун тадбиркор томонидан  Ўзбекистон туманидаги 22-мактаб, Бағдод туманидаги 39-маактаб, Сўх туманидаги 13-мактаб, Ёзёвон 15-мактаб, Тошлоқ 16-мактаблар учун  50 дона компьютер жамланмаси ва 3 дона рангли принтерлар совға қилинди.

Кутилмаган беминнат туҳфалардан мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари жуда хурсанд бўлишди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu