Сайт тест режимида ишламоқда

Туркий давлатлар ташкилоти таълим вазирлари Самарқандда учрашади!

8 июнь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 13-14 июн кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар таълим вазирларининг VII йиғилиши ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад –Туркий давлатлар ташкилоти аъзо мамлакатлари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва умумий устувор вазифаларни белгилаб олишдан иборат.

Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон таълим вазирлари ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ҳамда Халқаро Туркий академия президенти маслаҳатчисининг иштирок этиши кутилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu