Сайт тест режимида ишламоқда

Ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

30 май 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган Ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Алишер Уббиев сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.

Эртага, 31 май куни олимпиаданинг биринчи турига старт берилади.

Маълумот учун, мазкур халқаро олимпиадада Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан жами 30 га яқин ўқувчилар қатнашмоқда.

Юртимиз шарафини олимпиаданинг ҳудудий босқичи ғолиблари, жами 42 нафар 7-8-синф ўқувчилари ҳимоя қилади.

Ушбу олимпиада мактаб ўқувчилари ўртасида бу йил илк маротоба ўтказилмоқда.

Кун давомида иштирокчилар учун интерактив машғулотлар ҳам ташкил этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu