Сайт тест режимида ишламоқда

109-сонли умумтаълим мактабида ижодий учрашув ташкил этилди

14 май 2023 йил
image

Бугун Чироқчи тумани марказидан олис тоғли "Тарағай" маҳалласида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистоннинг янги истеъдодлари” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Убайдулла Орипов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда чекка қишлоқ ёшларининг спорт, санъат, адабиёт ва шеъриятда эришаётган ютуқлари ҳақида сўз юритилди. Дастлаб, мактабнинг истеъдодли ўқувчилари ўзларининг чиқишларини намойиш этишди. Шундан сўнг, тадбирда сўз олганлар юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида тўхталишди. Келажакда касб танлашда ёшликда олинган билимнинг, айниқса, китобнинг ўрни ва аҳамияти борасида гапириб ўтишди. Тадбир сўнггида мактаб кутубхонаси учун Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Убайдулла Орипов томонидан бадиий китоблар ҳамда телевизор совға қилинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu