Андижон вилояти ХТХҚТМО ҳудудий маркази томонидан “Тил ва адабиёт ўқитилиши ҳамда ўқитувчининг касбий маҳоратини такомиллаштириш муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси
Жорий йилнинг 21 октябрь куни Андижон вилояти ХТХҚТМО ҳудудий марказида “Тил ва адабиёт ўқитилиши ҳамда ўқитувчининг касбий маҳоратини такомиллаштириш муаммолари” мавзусидаги онлайн Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Конференцияни ўтказиш жойи: Андижон вилояти халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази мажлислар зали.
Конференция қуйидаги шўъбаларда олиб борилади:
1-шўъба. Тил ва адабиёт ўқитишда компетенциявий ёндашувнинг амалий аҳамияти.
2-шўъба. Тил ва адабиёт таълимидаги замонавий муаммолар: оммавий инсоний маданиятни шакллантириш.
3-шўъба. Ўқитувчининг дарс ўтиш ва таълим жараёнидаги раҳбарлик маҳорати.
4-шўъба. Таълим ва тарбия жараёнида ўқитувчи касбий маҳоратига оммавий инсоний маданиятнинг таъсир кучи.
Конференция материаллари тўплам шаклида чоп этилиши режалаштирилган.
Матнлар 2020 йил 5 октябрь кунига қадар ёзма ва электрон вариантда ташкилий қўмитага топширилади.
Конференциянинг расмий тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.
Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Истиқлол кўчаси, 8-уй.
Телефонлар: Мавжудахон Ураимова +99890-625-72-58
- Махфузахон Араббоева +99893-242-12-77
- Дилоромхон Зоҳидова +99891-616-96-65
e-mail: iroda8225@mail.ru ёки +99893-706-40-80 телефон рақамидаги телеграмга ташланган мақола муаллифлари гуруҳи ташкил этилиб, тегишли хабарларни доимий алмашиниш имконияти бўлади.