Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳисоботлар

.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИГА 2020 ЙИЛДА АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ЙИЛЛИК ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

25 январь 2021 йил
image

2020 йил параметрлари бўйича халқ таълими тизимига жами 22,7 трлн. сўм (2019 йилга нисбатан 111 фоиз), шундан республика бюджети ҳисобидан 20,1 трлн. сўм ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 2,6 трлн. сўм ажратилиши белгиланган.

Жумладан, иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлов-19,4 трлн. сўм, капитал қўйилмалар-1,8 трлн. сўм, бошқа харажатлар-1,5 трлн. сўмни ташкил этган.

2020 йил давомида республика бюджети ҳисобидан умумтаълим мактабларини иш ҳақи билан таъминлашга жами 17,9 трлн. сўм маблағ йўналтирилиб, ушбу маблағлар ҳисобига тизимдаги 10 008 та умумтаълим мактабларда 700 мингдан ортиқ фаолият юритаётган ходимлар ўз вақтида иш ҳақи билан таъминланди.

Тизимга ажратилган Давлат бюджети маблағларининг йил якуни бўйича ижроси 22,5 трлн. сўмни (99,3 фоиз) ташкил этди (1-жадвал).

25-01-2021-21-42-14.png

Мазкур маблағлар қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилди:

I. Умумтаълим муассаларини моддий техникасини базасини мустаҳкамлашга:

Умумтаълим муассаларини моддий техникасини базасини ривожлантириш мақсадида 2020 йилда жами 505 та объектларга, шундан 42 та янги қуриш, 265 та реконструкциялаш ва 198 та мукаммал таъмирлаш, жами 1,55 трлн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди (2-жадвал).

2-zadval.png

Бунинг натижасида 70 мингдан ортиқ қўшимча ўқувчи ўрни яратилиб, мавжуд 165 мингга яқин ўқувчи ўринлари мукаммал таъмирланди.

2020 йилда 414 та умумтаълим мактаблари 143,5 млрд. сўмлик мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланди.

II. Пандемия шароитида тизимда моддий қўллаб-қувватлаш ва зарур ҳимоя воситалари билан таъминлашга:

2020/2021 ўқув йили бошлангунга қадар барча ўқитувчилар тестдан ўтказилиб, гриппга қарши эмланди. Жумладан, 689 383 нафар ходимлар (503 143 нафар педагог, 186 240 нафар бошқа ходимлар) тестдан (COVID-19) ўтказилди, 503 143 нафар ходимлар гриппга қарши эмланди.

Коронавирусдан профилактикаси учун мактаб ўқитувчилари гидроксихлорохин ва цинк дори воситалари билан таъминланди. Жумладан, 689 383 нафар ходимларга 5,5 млн. дона гидроксихлорохин ва 20,7 млн. дона цинк препарати тарқатилди.

Тизимдаги умумтаълим муассасалари ҳимоя ва гигиеник воситалар билан тўлиқ таъминланди. Ушбу мақсадлар учун жами 26,2 млрд. сўм, шундан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 17 млрд. сўм ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 9,2 млрд. сўм ажратилди. Бунда 25 284 дона пирометрлар, 719 790 литр антисептик, 271 990 дона пульверизаторлар, 16 771 дона дозаторлар марказлашган ҳолда харид қилиниб жойларга етказилди.

Карантин даврида апрель-август ойлари учун (мактаб фаолияти тикланмаган даврда) ҳам тизимдаги ходимларнинг иш ҳақи (5,9 трлн.сўм) тўлиқ тўлаб берилди.

Шу билан бирга, жорий йилда директор жамғармаси ҳисобидан тўловлар тўхтатилган бўлсада, умумтаълим муассасалари ходимларига меҳнат таътили учун ушбу жамғарма ҳисобидан 100,8 млрд.сўм маблағлар ўз вақтида тўлаб берилди.

III. Тизимдаги марказлашган харажатларни амалга оширишга.

Ўқувчиларни ўқув қуроллари тўплами билан таъминлаш:

Жорий йилда биринчи синф ўқувчилари ва  касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар 71,4 млрд. сўмлик 12 номдаги жами 664 915 та ўқув қуроллари тўплами билан таъминланди.

Умумтаълим муассасаларини дарсликлар ва ўқув методик қўлланмалар билан таъминлаш:

2020-2021 ўқув йили умумтаълим муассасалари учун жами 608 номдаги 28,3 млн. нусхадаги дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар (1-синф, 4, 5-синфлар, 1-9-синфлар учун “Тарбия” фани, 5, 8, 9-синфлар учун “Информатика” фани, 10-11-синфлар учун "Она тили" ва "Ўзбек тили" дарсликлари ҳамда ўқув-методик қўлланмалар) чоп этилиб, етказиб берилди ҳамда ушбу мақсадларга 212,4 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Умумтаълим муассасаларини синф журналлари ва мактаб ҳужжатлари билан таъминлаш:

Умумтаълим муассасаларини 2020-2021 ўқув йилида мактаб ҳужжатларини (497 120 дона 9-синф шаходатномалари, 458 182 дона 

11-синф аттестат бланкалари, 237 405 дона синф журналлари, 1 210 430 дона баҳолар табеллари ва 75 089 дона бошқа мактаб ҳужжатлари) харид қилиш учун жорий йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жами 6,9 млрд. сўмлик шартномалар имзоланиб, барча мактаб ҳужжатлари таълим муассасаларига етказиб берилди.

Шунингдек, 746,5 млн. сўмга 4 643 дона олтин, 2 199 дона кумуш медаллар харид қилиниб, умумтаълим муассасаларига етказилди.

Тизимдаги муассаса ва ташкилотларнинг телекоммуникация инфратузилмасини яхшилаш:

Жорий йилда Давлат бюджетидан ажратилган 54 млрд. сўм маблағ ҳисобига 2,5 мингдан ортиқ умумтаълим муассасалари ички локал тармоқ ускуналари ҳамда Wi-Fi қурилмалар билан таъминланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu