Сайт тест режимида ишламоқда

Тендерлар

.

Энг яхши таклифни танлаш тўғрисида эълон

20 апрель 2022 йил
image

Танлаш номи: Таълим муассасасини моддий техник мустахкамлаш юзасидан товарлар харид қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Таълим муассасасини моддий техник мустахкамлаш юзасидан товарлар харид қилиш бўйича энг яхши таклифни аниқлаш юзасидан давлат харидини ўтказмоқда.

Мазкур танлашда мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда ҳамда кўрсатилган миқдорларда маҳсулот етказиб бериш имконияти ва тажрибасига эга барча маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, танлаш консорциум шаклидаги турли бирлашмалар ҳам қатнашишлари мумкин.

Танлаш иштирокчиси:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб берадиган, товарлар етказиб берувчи харидлар объекти ҳисобланган юридик шахс бўлиши;

Шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиши;

Шартномани бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиши керак.

Танлаш таклифлари электрон тарзида қабул қилинади.

Танлаш ғолиблари– хорижий, маҳаллий корхоналар ва ташкилотлар шартнома умумий суммасининг 15% миқдоридаги олдиндан тўлаб берилган кундан бошлаб, товарларни 5 кун муддатда танлаш ҳужжатининг техник тафсилотларига мувофиқ етказади.

Танлаш ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот олиш истагида бўлган танлов иштирокчилари, Давлат буюртмачиси эълон нашр қилинган санадан бошлаб (ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Давлат буюртмачисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Шайҳонтохур тумани, Навоий кўчаси, 2а-уй. Тел.: , +998 90 317-15-47 e-mail: eshnzarov@mail.ru, Масъул: Ш.Ешназаров

Бундан ташқари, мазкур танлаш ҳақидаги маълумот Халқ таълими вазирлигининг www.xarid.uz электрон сайтида ҳамда махсус информацион порталда берилган.

Танлаш таклифлари 2022 йил 27 апрель куни соат 10:30 дан кечиктирилмаган ҳолда электрон тарзда тақдим этилиши лозим (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu