Коррупцияга қарши кураш

.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда тизим ташкилоти ходимлари учун иқтисодий ўқувлар ўтказилди

25 апрель 2025 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура ва бошқа масъуллар томонидан мутахассисларнинг иш юритиш малакаси ҳамда касбий даражасини ошириш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари ҳамда тизим ташкилотларида фаолият юритувчи таркибий бўлим раҳбарлари учун иқтисодий ўқув ўтказилди.

Ўқув семинарини Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Раджабов очиб берди.

Дастлаб, мактабгача ва мактаб таълими соҳасида коррупциядан ҳоли муҳит яратиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган устувор масалалар ҳамда вазирлик ва тизим раҳбариятининг бу борадаги шахсий масъулияти хусусида сўз юритилди.

Сўнгра сўзга чиққанлар томонидан ўқув машғулоти иштирокчилари учун Давлатимиз Раҳбарининг жорий йилнинг 5 мартидаги коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида коррупциявий ҳолатларни барвақт олдини олишга доир белгиланган вазифалар ижроси таъминланиши бўйича зарурий кўрсатма ва таклифлар берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu