Сайт тест режимида ишламоқда

“ТАЪЛИМДА ЛИДЕРЛИК” МАВЗУСИДАГИ ТРЕНИНГ КУРСЛАРНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?

1 март 2022 йил
image

Маълумки, куни кеча халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан “МФактор” таълим маркази ҳамкорлигида 26 февраль - 2 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ХТБ бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари учун ташкил этилган тренинг курсларининг очилиши бўлиб ўтди.

"Таълимда лидерлик" тренинг курсларининг биринчи куни халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва “МФактор” асосчиси Хасан Хусан Мамасаидовлар бошчилигида олиб борилди. 

Мазкур курс халқ таълими тизимидаги раҳбар ходимларни бошқарувда лидерлик, менежерлик кўникмаларини оширишга қаратилганлиги қайд этилди. 

Бугундан тренинг курслари бошланди. Унда бошқарув компетентлиги бўйича катта тажрибага эга бўлган лидерлар томонидан мастер-класслар олиб борилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu