Сайт тест режимида ишламоқда

ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА

7 июль 2021 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарорига асосан халқ таълими соҳасига давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилган ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотлари улушини ошириш белгиланган.

Қуйидаги Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги бино-иншоотларида:

1. Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтига тегишли тест маркази спорт зал биносида (339,3 кв.м.);

2. Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида жойлашган Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказига тегишли тест маркази спорт зал биносида (560,2 кв.м.)

3. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида жойлашган Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Қашқадарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказига тегишли тест маркази спорт зал биносида (172 кв.м.),

4. Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида жойлашган Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказига тегишли тест маркази спорт зал биносида (355,2 кв.м.);

5. Наманган вилояти, Наманган шаҳрида жойлашган Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Наманган вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказига тегишли тест маркази спорт зал биноларида (275,8 кв.м.) (кейинги ўринларда — ДХШ объекти) давлат-хусусий шериклик шартлари асосида умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган, тоифага эга бўлмаган олий ва ўрта махсус маълумотли педагог ходимларни фан йўналишлари ва мутахассисликларини билиш даражасини ҳамда малака тоифасини аниқлаш учун шаффоф тест синовларини ўтказиш орқали аттестациядан ўтказиш ва сертификатлар билан таъминлаш режалаштирилган.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси шартлари ўз ичига қуйидагиларни олади:

- ташкил этилаётган халқ таълими соҳасида фаолият олиб бораётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларни фан йўналишлари ва мутахассисликларини билиш даражасини ҳамда малака тоифасини аниқлаш учун шаффоф тест синовларини муддатли топшириладиган имтиҳонларини тўловсиз бепул ташкил этишни таъминлаш;

- давлат шериги билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ДХШ обекларида халқ таълими соҳасида фаолият олиб бораётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларни фан йўналишлари ва мутахассисликларини билиш даражасини ҳамда малака тоифасини аниқлаш учун шаффоф тест синовларини ўтказиш учун замонавий тест марказини ташкил этиш учун бино ва иншоотларининг моддий-техник базасини замонавий стандартларга мос равишда ташкил этиш;

- битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объектини асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида» 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-537-сон Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарорига мувофиқ мазкур лойиҳанинг концепцияси Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йил 8 июнда тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини потенциал давлат шериги (Халқ таълими вазирлиги) томонидан бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш мақсадида ўзининг ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтида қирқ беш календарь кун муддатда эълонга жойлаштирди.

Қизиқиш билдириш учун сўров шакли  (.docx, 25.1KB)

Лойиҳа концепцияси  (.pdf, 2,690KB)

Тендерда қатнашиш учун манфаатдор томонлар қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер аризаларини (таклифларини) 2021 йил 20 август Тошкент вақти билан соат 18.00 гача топширишлари керак.

Қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер аризалари (таклифлар) қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент шаҳри, А.Навоий кўчаси, 2а уй (Халқ таълими вазирлиги).

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер аризалар (таклифлар) олинган тақдирда, Халқ таълими вазирлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu