Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ КОНТЕНТ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК

23 июль 2021 йил
image

Бугунги кунда умумтаълим мактабларини юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш бўйича ишлар якунланмоқда ва кейинги босқичда умумтаълим мактабларини юқори сифатли таълим ресурслари билан таъминлаш амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу муносабати билан, Халқ таълими вазирлиги халқ таълими тизимида замонавий ягона интерактив контент тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича хусусий сектор вакилларини ҳамкорликка чақиради.

Лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги критерияларга ҳамда «Халқ таълими тизими учун ягона интерактив контент тизимга талаблар»га (алоҳида файлда) жавоб берувчи таклифларини тақдим этишлари керак:

1. Тизим халқаро таълим ташкилотлари дастурлари ва тажрибасига асосланган (ҳамкорликни тасдиқловчи ҳужжат асосида) бўлиши;

2. Республиканинг барча ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида контент тизимидан онлайн фойдаланиш имконияти;

3. Тизимдаги контент умумтаълим мактаблари ўқувчиларида миллий ватанпарварлик, танқидий фикрлаш ва билим салоҳиятини оширишга хизмат қилиши;

4. Тизимдан фойдаланиш учун давлат ёки фойдаланувчилар томонидан тўланадиган йиллик тўловлар миқдорининг камлиги ёки тўловлар амалга оширилмаслиги (асосланган батафсил молиявий ҳисоб-китоблар билан);

5. Барча фанлар ва синфлар кесимида, амалдаги умумтаълим ўқув стандартларига жавоб берувчи, ҳамда ўзбек, рус ва қардош тилларда қўшимча равишда сифатли таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятининг яратилиши.

Лойиҳани давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳужжатларни тўлдирган ва тасдиқланган ҳолда Вазирликка тақдим этишлари зарур:

Лойиҳа концепцияси шакли

Лойиҳа баҳолаш ҳужжати (молиявий модель) шакли

Диққат! Лойиҳа таклифлари жорий йилнинг 10 август куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади. Қизиқиш билдирган тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, 2А-уй (почта индекси: 100011) манзили бўйича Вазирлик девонхонасига шахсан тақдим этишлари ёки info@xtv.uz ҳамда gchpmno@gmail.com электрон почтаси орқали юборишлари сўралади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu