Сайт тест режимида ишламоқда

Республика ташкилотлари

.
image

ХОДЖАЕВ
НОСИР
НОДИРОВИЧ

Бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси директори

09:00 - 18:00

1998-1999 йй. – “Ajanta” ўзбек-хинд қўшма корхона хисобчиси

1999-1999 йй. – Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилиши дирекцияси 1-тоифали муҳандиси

1999-2000 йй. – Тошкент шаҳар Хамза тумани халқ таълими бўлими иқтисодчиси

2000-2000 йй. – Тошкент шаҳар Хамза тумани халқ таълими бошқармаси режа-молия бўлими бошлиғи

2000-2001 йй. – Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамасининг молия бош бошқармаси давлат бюджет бўлими етакчи мутахассиси

2001-2001 йй. – Тошкент шаҳар хокими маҳкамасининг молия бош бошқармаси давлат бюджет бўлими бош мутахассиси

2001-2002 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ижтимоий ривожланишни молиялаштириш бош бошқармасининг етакчи иқтисодчиси

2002-2004 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармасининг бўлими бошлиғи

2004-2006 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси директорининг ўринбосари

2006-2011 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги республика мақсадли китоб жамғармасининг ижро дирекциясининг ижро директори в.б.

2011-2011 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги республика мақсадли китоб жамғармасининг ижро дирекциясининг ижро директори

2011-2011 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2011-2014 йй. – Фарғона вилоят хокимлиги молия бошқармаси бошлиғи 

2014-2017 йй. – “Sino Industrial Tashkent” масъулияти чекланган жамият директори ўринбосари

2017-2019 йй. -  Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурий масалалар бўйича бош менежери

2019 й. -  ҳ.в.  -  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси ижро этувчи директори

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ҳар йили келгуси ўқув йилига умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармаси учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ва харид қилишнинг истиқбол квоталарини ишлаб чиқади;

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогноз параметрларини, шунингдек уларнинг ижроси юзасидан ҳисоботни тайёрлайди ва Васийлик кенгашига тақдим этади;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларини бюджет маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштиради;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ижара асосида таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларини харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштиради;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун бепул ва ижара асосида дарсликларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштиради;

дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш жараёнига тайёрлаш ва экспертиза қилиш ишларини молиялаштиради;

Жамғарма ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармаларини умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш бўйича халқ таълими органлари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш фаолияти билан мунтазам шуғулланадиган нашриёт ва босмахоналарининг молиявий аҳволини ўрганган ҳолда уларнинг айланма маблағларини вақтинчалик тўлдириш учун қисқа муддатли мақсадли ссудалар ажратади;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг харид қилиниши ва етказиб берилиши ҳамда экспертиза қилиниши ишлари учун молиялаштирилган Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, даромадларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши юзасидан назорат ўрнатади;

нашриёт ва босмахоналарга ажратилган ссудалардан самарали фойдаланиш ва қайтарилишини таъминлаш бўйича мониторинг олиб боради;

Дирекцияни сақлаш бўйича харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Васийлик кенгашига тақдим этади;

Васийлик кенгаши раиси билан келишган ҳолда жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиради.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu