Сайт тест режимида ишламоқда

Республика ташкилотлари

.
image

ВАКАНТ
ВАКАНТ

«Ўқув-таълим-таъминот» ДУК директори

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари (кейинги ўринларда умумтаълим мактаблари деб юритилади)ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш;

мустақил фикрлайдиган, ташкилотчилик қобилиятига ҳамда тадбиркорлик фаолияти бўйича кенг тушунчаларга эга бўлган, амалий касбий тажриба кўникмалари ривожланган шахсларни тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш;

9-синф битирувчиларини келгусида таълимни 10-синфларида ёки касб-ҳунар мактабларига давом эттиришлари, меҳнат фаолиятини танлашга кўмаклашиш ишларини назорат қилиш;

9-синф битирувчиларини касб-ҳунар мактабларига йўналтириш ёки 10-11-синфларда ўқишларини давом эттиришлари бўйича Давлат талаблари ижроси ва ўқув дастурларининг бажарилиши мониторингини олиб боради, таҳлиллар асосида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш истиқболларини белгилаш;

Касб-ҳунар таълимнинг Давлат талаблари, ўқув режа ва дастурларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилишида ҳамда узлуксиз такомиллаштириб борилишида кўмаклашади ва ҳамкорлик қилиш;

Касбий таълим беришда ўқув ва ўқув-услубий қўлланмаларнинг янги авлодини яратишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорлик қилиш ишларида иштирок этиш;

таълимнинг узлуксизлигини ва изчиллигини, ўқув дастурларининг касб-ҳунар таълими ўқув дастурлари билан узвий боғлиқлигини таъминлашда иштирок этиш;

умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг билим олишга бўлган мотивацияси, қизиқишлари ва талабларини инобатга олиб сўровнома ишлаб чиқиш ва ўтказиш;

умумтаълим мактаблари битирувчиларини касбга нисбатан мойиллик ва қизиқишларини аниқлаш ҳамда шунга мувофиқ ўқувчилар, ота-оналар ва ўқитувчилар учун касбий маслаҳатлар уюштириш.

таълим-тарбия ва касб-ҳунарга ўргатиш жараёнига замонавий ва инновацион педагогик услубларни ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали таълим ва касб-ҳунар бериш сифатини оширишни мувофиқлаштириб бориш;

ўқувчиларда меҳнат қилиш ва мустақил ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, уларни касбга йўналтириш, таълим олиш ҳамда касб ўрганишнинг давом эттириш йўлларини онгли равишда танлаш ва касбий таълим йўналишларини танлашда кўмаклашиш;

умумий ўрта таълим тизимида касбга йўналтириш ишларида эришилган ютуқлар, илғор иш тажрибаларини ўрганиш, оммалаштириш ва рағбатлантириш ишларини ташкиллаштириш;

умумтаълим мактаблари ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтирувчи ва «Ҳаётга тайёрлаш» дастурларини амалга оширишда мутахассисларни қисқа муддатли курсларда малака ошириш жараёнини ташкиллаштириш, шунингдек ҳудудни ривожланишини инобатга олган ҳолда профилли синфлар фаолияти йўлга қўйиш;

ўқувчиларда ўқишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш ҳамда касб танлаш, касбий ўсишини мустақил режалаштириш, замонавий касбларни эгаллаш бўйича ёшга доир тестлар банкини яратиш;

умумтаълим мактабларида ўқувчиларни касбга ўргатиш ишларини ташкил этиш ва методик тавсиялар ишлаб чиқиш;

касбга йўналтириш бўйича Республика таълим маркази ва Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис Маркази фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва назорат қилиш;

бўлим фаолиятини вазирликнинг барча бошқарма ва бўлимлари, мутасаддилигидаги республика ташкилотлари, Халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириш.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu