Сайт тест режимида ишламоқда

Республика ташкилотлари

.
image

Хайдаров
Абдували
Абдунабиевич

Инновация, технология ва стратегия маркази бош директори

Ҳайдаров Абдували Абдунабиевич 1988-йил 13-апрел куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент ахборот технологиялари университетининг бакалавриатини 2009-йилда ва 2019-йилда магистратурани тамомлаган.

 

2013-2016 йй – “Ўзбектелеком” АК “УзМобайл” филиали “ГПС” хизмати “Геахборот ва дастурлаш” гуруҳга 1-тоифали муҳандиси.
2016–2016 йй. - “Ўзбектелеком” АК “УзМобайл” филиали Тижорат лойиҳалари ва инновацион хизматлари ривожлантириш бўлими 1-тоифали мутахассис
2016–2017 йй. - “Ўзбектелеком” АК “УзМобайл” филиали “Бизнесни ривожлантириш ва маркетинг хизмати Тижорат лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи 1-тоифали мутахассис.
2017-2017 йй. - “Ўзбектелеком” АК “УзМобайл” филиали Интерактив сервисларни ва хизматларни жорий қилиш бўйича хизматининг Ташқи фойдаланувчилар учун сервисларни ва хизматларни жорий қилиш бўйича бўлими Б2Б сервисларни ва хизматларини жорий қииш гуруҳи Олий муҳандиси.
2017-2018 йй. - “Ўзбектелеком” АК “УзМобайл” филиали Интерактив сервисларни ва хизматларни жорий қилиш бўйича хизматининг Ички фойдаланувчилар учун сервис ва хизматларни жорий қилиш бўйича бўлими бошлиғи.
2018-2018 йй. - “Ўзбектелеком” АК "Узмобайл" филиали Интерактив сервисларни ва хизматларни жорий қилиш бўйича хизматининг  Дастурий мақсадларини ишлаб чиқиш бўйича бўлими бошлиғи.
2018-2018 йй. - “Ўзбектелеком” АК “Узмобайл” филиали, “Ахборот тизимлари”  марказининг “Ҳужжатлаштириш ва техник ҳисоб хизмати бошлиғи  
2019–2019 йй.- Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” Давлат унитар корхонасининг Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бошқармаси бошлиғи 
2019–2019 йй.- Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” Давлат унитар корхонасининг Дастурий маҳсулотлар ва ахборот тизимларини ишлаб чиқиш департаменти бошлиғи.
2020-2020 йй. – Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” Давлат унитар корхонасининг Рақамли технологиялар бўйича директори
2020 –ҳ.в. – Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” Давлат унитар корхонасининг Бош директори

• Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимида инновацион ва рақамли технологияларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва жорий этиш;

• Инновацион технологияларни жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш, халқ таълими соҳасида рақамли хизматлар ва Ўзбекистон Республикасида улардан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

• Инновацион платформалар, дастурий таъминот ва ахборот тизимлари, техник ва лойиҳа ҳужжатлари, шунингдек, илмий-тадқиқот ва таҳлилий ишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

• Маркетинг таҳлилларни амалга ошириш, халқ таълими соҳасида янги ечимларни илгари суриш ва сотиш;

• Мактабдаги таълим жараёнларини ривожлантиришда замонавий жаҳон тенденциялари, илғор ютуқлари ва ижобий хорижий тажрибаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

• Давлат таълим соҳасини ижобий ривожланишига таъсир этувчи статистик маълумотларни, эксперт хулосаларини, макроиқтисодий омилларни тўплаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш;

• Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш, уларни таҳлил қилиш, режалаштириш ва ривожлантириш;

• Жараёнларни оптималлаштириш ва қайта қуриш, шунингдек, давлат таълим тизимида янги хизмат турларини жорий қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва тақдим этиш.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu