Сайт тест режимида ишламоқда

Республика ташкилотлари

.
image

Исмаилов
Абдували
Абдумаликович

А. Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти ректори

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари:

халқ таълими тизимини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш;

умумий ўрта таълимнинг долзарб муаммолари юзасидан тизимли асосда илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш;

докторантура йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш, раҳбар кадрлар ва методистларнинг малакасини ошириш;

умумий ўрта таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;

умумий ўрта таълимни ташкил этишнинг янги технологиялари, воситалари ва шаклларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишда иштирок этиш;

келажак мактаби, унинг раҳбари ва ўқитувчисининг моделини яратиш асосида халқ таълими ходимларининг касбий стандартларини ишлаб чиқиш ва доимий тарзда ривожлантириб бориш, илмий-тадқиқот фаолиятининг таълим жараёни билан алоқаларини мустаҳкамлаш;

халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун намунавий ўқув режа, дастур, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, курсларнинг ўқув-услубий таъминотини доимий янгилаб боришга кўмаклашиш;

«Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси фаолиятини юритиш, малака ошириш ташкилотлари билан биргаликда қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари ўқув модуллари контентини марказлаштирилган тарзда ишлаб чиқиш ва платформага киритилишини таъминлаш.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu