Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирлик марказий аппарати

.
image

КАРАБАЕВ
МУРОДЖОН
АБДУРАХМАНОВИЧ

Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

Карабаев Муроджон Абдурахманович 1985-йилнинг 30-апрел куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2007-йилда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти ва 2014-йилда Тошкент Архитектура қурилиш институтини тамомлаган.

2001-2007 йй. - Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти талабаси

2004-2006 йй. - Тошкент вилояти Қибрай тумани 2-сонли болалар ва ўсмирлар махсус футбол мактабининг футбол бўйича мураббийи

2006-2006 йй. - Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 9-сонли ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг тренер-ўқитувчи

2006-2008 йй. - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Болалар спортини ривожлантириш бўлими бош назоратчиси

2008-2016 йй. - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг болалар спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, жойлаштиришни ташкил этиш ва қурилишни назорат қилиш, улардан фойдаланиш бўлими бош мутахассиси

2016-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2018 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади: 

халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш; 

ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чораларини кўриш ҳамда мактабдан ташқари таълим ва синфдан ташқари ишлар фаолиятини такомиллаштириб бориш; 

ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш, бунда уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш ҳамда қизларни ижтимоий фаол ҳаётга тайёрлашни ташкиллаштириш; 

халқ таълими вазирлиги томонидан тегишли республика ва халқаро миқёсда ўтказиладиган танлов, фестиваль, кўргазмалар, спорт мусобақалари ва турли тадбирларни ташкил этиш; 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси робототехника ва техник ижодиёт, бадиий ижодиёт ҳамда экология ва туризм йўналишлари бўйича «Баркамол авлод» болалар мактабларининг касбий йўналишларига оид фаолиятини ўқув-методик жиҳатдан қўллаб-қувватлашда амалий ёрдам кўрсатиш; 

мактабдан ташқари таълим учун зарур бўлган ўқув дастурлар, кўргазмали воситалар ва бошқа ўқув-методик қўлланмаларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш; 

мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларининг салоҳиятини оширишга қаратилган ўқув-амалий семинарлар, конференция ва форумлар ўтказиш, илғор иш тажрибаларни оммалаштиришга таклифлар бериш; 

умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчи-ёшларини дарсдан кейинги фан тўгарак ва машғулотларга узлуксиз жалб қилинишини ташкиллаштириш ва уларни ташкил этиш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш; 

мактабдан ташқари таълим муассасаларида ташкил этилган тўгараклар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш; 

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти билан биргаликда ўқувчи ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, болаларнинг мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш, «Қувноқ стартлар» ва «Ёзги таътил» спорт мусобақаларини ўтказиш, «Ёшлик спорт жамоалари», «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларини ўтказиш чораларини кўриш; 

жисмоний тарбия фани дарсларини қизиқарли ва мазмунли ўтказилишида ва спорт секция машғулотлари ташкил этилишида амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш; 

стационар ва кундузги оромгоҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш; 

ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли болалар ва таълим туризмларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича режа графиклар ва саёҳат маршрутларини ишлаб чиқиш; 

ўқувчиларнинг маънавий ҳордиқ чиқаришлари, уларнинг миллий ғоя ва мафкура асосида тарбиялаш учун турли театр томошалари ва музейларга ташрифларини ташкиллаштириш чораларини кўриш; 

номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича ўқувчиларда дастлабки тушунчаларни шакллантириш юзасидан ташкилий ва амалий ишларни олиб бориш; 

болалар туризмини ривожлантиришга қаратилган турли танлов ва мусобақалар ўтказилишини таъминлаш; 

ўқувчи ёшларнинг ижодий ишларини оммалаштириш, шу жумладан дунё бозорига миллий анъаналаримиз асосида «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тўгарак аъзолари томонидан яратилган маҳсулотларни олиб чиқиш мақсадида “Art shop” электрон дўконларини ташкил этиш ва сотувини йўлга қўйилишини мониторинг қилиб бориш; 

 

болалар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш, кўчма кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, болалар ва мактаб кутубхоналарини бадиий адабиётлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш чораларини кўриш.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu