Сайт тест режимида ишламоқда

ХОРИЖИЙ ҲАМКОРЛАР БИЛАН 2026-ЙИЛГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЁЪЛ ХАРИТАСИ ИМЗОЛАНДИ

5 апрель 2023 йил
image

ХОРИЖИЙ ҲАМКОРЛАР БИЛАН 2026-ЙИЛГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЁЪЛ ХАРИТАСИ ИМЗОЛАНДИ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Таълим бўйича глобал ҳамкорлик (GPE), UNICEF ҳамда миллий ва халқаро ҳамкорлар иштирокида 2023-2026-йилларда таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Йўл харитаси юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Унда вазир Ҳилола Умарова, UNESCO ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади,  УНИCЕФ ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде ҳамда халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар иштирок этишди.

Мазкур Йўл харитаси доирасида қуйидаги йўналишларда биргаликда иш олиб бориш кўзда тутилмоқда:

- ўқитувчилар малакасини ошириш,
- ўқувчилар билимини адолатли баҳолаш тизимини жорий этиш, 
- мактабларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш,
- замонавий дарсликлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш,
- таълимда бошқарув тизимини такомиллаштириш.

Давра суҳбати давомида вазирлик ва халқаро ҳамда маҳаллий ҳамкорлар ўртасида Йўл харитаси имзоланди.

Эндиликда мазкур Йўл харитаси 54 та ҳамкор ташкилотни бирлаштириб, таълим секторидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун аниқ дастурни таъминлайди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu