Сайт тест режимида ишламоқда

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови ҳақида МАЪЛУМОТ

7 апрель 2023 йил
image

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови ҳақида

МАЪЛУМОТ

 

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган бўлиб, унга кўра, тўлов миқдорлари ташкилотнинг жойлашган манзили, иш режими ва мактабгача таълим ташкилотига бир оиладан қатновчи болалар сонига қараб табақалаштирилган.

 

Т/р

Ташкилот жойлашган ҳудуд ва унда болаларнинг кунлик бўлиш вақти

Бир ойлик тўлов миқдори

ташкилотга қатновчи оиладаги битта болага

оиладаги ҳар бир болага, агар ташкилотга биттадан ортиқ бола қатнаса

2021 йил 1 майдан амал қилади

1.

Тошкент шаҳри

1.1

4-5 соат

38 000

26 000

1.2

9 соат

206 000

147 000

1.3

10,5 соат

246 000

175 000

1.4

12 соат

278 000

197 000

1.5

24 соат

293 000

209 000

2.

вилоят марказлари

2.1

4-5 соат

36 000

25 000

2.2

9 соат

199 000

141 000

2.3

10,5 соат

238 000

169 000

2.4

12 соат

263 000

186 000

2.5

24 соат

279 000

199 000

3.

вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар

3.1

4-5 соат

32 000

23 000

3.2

9 соат

183 000

130 000

3.3

10,5 соат

206 000

147 000

3.4

12 соат

237 000

168 000

3.5

24 соат

248 000

176 000

4.

туман марказлари

4.1

4-5 соат

29 000

20 000

4.2

9 соат

135 000

102 000

4.3

10,5 соат

183 000

138 000

4.4

12 соат

208 000

156 000

4.5

24 соат

221 000

166 000

5.

бошқа жойлар

5.1

4-5 соат

26 000

18 000

5.2

9 соат

95 000

77 000

5.3

10,5 соат

167 000

133 000

5.4

12 соат

196 000

147 000

5.5

24 соат

206 000

155 000

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сонли фармонига асосан ҳудудлар ўртасидаги иқтисоий тенгсизликни қисқартириш, туман ва шаҳарларни уларнинг шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб ривожлантириш бўйича янгича ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, давлат кўмагини бериш тартибини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида 2023 йил 1 январдан бошлаб туман ва шаҳарлар 5 тоифага ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги 471-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига нисбатан туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, камайтирувчи коэффициентлар қўллаш белгиланди. Жумладан:

4 ва 5-тоифадаги туманларда – 50 фоиз;

3-тоифадаги туманларда (шаҳар аҳоли пунткларидан ташқари) – 30 фоиз.

Бундан ташқари, давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда, биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи И ёхуд ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари, шунингдек, ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари ота-оналар тўловидан озод қилинади.

Шунингдек, жисмоний ёки психик ривожланишида оғир нуқсонлар бўлган болалар ҳам давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўловидан озод қилинади.

Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (2821-сон, 23.08.2016й.)га асосан боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли, шунингдек ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

 

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu