Сайт тест режимида ишламоқда

16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID karta) олишлари сўралади

17 март 2023 йил
image

Маълумки, абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID karta) маълумотларини ABITUR электрон дастурига киритиш талаб этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID karta) олиши зарурлигини эслатиб ўтади.

Бугунги кунга қадар жорий ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 390 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 23 минг нафари (6%) паспорт (ID karta) олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага ҳозирча киритилмаган.

Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчилар!

Фарзандингизнинг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, 16 ёшга тўлган фарзандларингизни ўз вақтида паспорт (ID karta) олишини таъминлашингизни, мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт (ID karta) маълумотларини мазкур манзилга киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишида зарур кўмак беришингизни сўраймиз.

Маълумот учун: Паспорт (ID karta) олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ва Давлат хизматлари марказига мурожаат этишлари зарур.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu