Сайт тест режимида ишламоқда

Математика фани ўқитувчилари учун семинар-тренингларнинг биринчи босқичига старт берилди 

17 март 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан математика фани ўқитувчилари учун семинар-тренингларнинг биринчи босқичига старт берилди.  

Тренинг онлайн шаклда ташкил этилиб, унда ўқув семинарининг кейинги босқичларини жойларда сифатли ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. 

Тренингда Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Президент мактаблари директорлари ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ҳудудий тренерлар иштирок этишди.

Мазкур тренинглар 3 босқичли каскад усулида ташкил этилиши режалаштирилган.

Жараённинг кейинги босқичларида туман (шаҳар) умумтаълим мактабларидаги маҳаллий тренерлар учун Президент мактабларида ва йил якунига қадар туман марказидаги умумтаълим мактабларида ташкил этиш кўзда тутилган.

Йиғилишда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга вазирлик масъулларидан жавоб олишди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu