Сайт тест режимида ишламоқда

Юрист маслаҳати

9 март 2023 йил
image

Савол: Ҳозирда мактабимизда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, дарсдан ташқари қўшимча тўгараклар фаолияти ташкил этилмоқда. Мен дарс соатимдан ташқари мазкур тўгаракларда ҳам ишласам, бунинг учун алоҳида иш ҳаққи тўланадими?

Мазкур саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бўлими ходимлари жавоб берди.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 27-апрелдаги "Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ВМ-243-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, халқ таълими муассаса ва ташкилотлари ўзларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича қўшимча таълим беришдан олинган даромадлар ҳисобига, яъни қўшимча тўгараклар очиш ва бошқалар орқали шакллантириши мумкинлиги белгиланган.

Қўшимча тўгаракда кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган пул маблағларининг маълум миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагог ходимларга ҳам қўшимча иш ҳаққи сифатида тўланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu