Сайт тест режимида ишламоқда

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари тақдирланди

7 март 2023 йил
image

Бугун Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, юксак эътироф билан чин қалбдан табрикладик. 

Бу йил ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан юртимиз ёшларига ўрнак бўлиб келаётган қизларимизнинг 28 нафари ушбу мукофот билан тақдирланди. 

Улардан 10 нафари вазирлигимиз тизимидаги устоз, мутахассис ва ўқувчилар экани бизни жуда қувонтирди.

Сўнгги йилларда юртимизда хотин-қизлар учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Уларнинг истеъдоди, иқтидори қўллаб-қувватланмоқда.

Чунки, билимли ёшларимиз, оқила қизларимиз жамиятимизнинг эртаси демакдир. 

"Зулфия" мукофоти совриндорларини яна бир бор муборакбод этаман. Ҳар доим олдинга интилинг ва ҳеч қачон тўхтаб қолманг. Бугунги мукофот келажакдаги улкан марраларингиз учун дастлабки қадам бўлиб хизмат қилсин!

Юксак эътироф муборак бўлсин!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu