Сайт тест режимида ишламоқда

Вазир жамғармасидан устама олишга номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш мезонлари, суҳбат жараёнлари бўлиб ўтадиган манзил ва саналар тўғрисида МАЪЛУМОТ  

6 март 2023 йил
image

Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш мезонлари маълум бўлди. 

Вазир жамғармасидан устама олиш учун ўтказиладиган синов жараёнлари бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда кўп босқичли танлов асосида бевосита Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибда ташкил этилиши ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, 2022 йил декабр ойида ушбу Жамғармадан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш синовларининг дастлабки босқичи бўлиб ўтган эди. 

Биринчи босқичда қатнашган ҳамда дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун бўлиб ўтган тест синовларида максимал баллнинг 80 ва ундан юқори фоиз натижани қайд этган номзодлар иккинчи босқичга тавсия этилади.

Иккинчи босқичда умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади. Ушбу ҳавола орқали касбий маҳоратни баҳолаш учун суҳбатни баҳолаш Низоми ва мезонлари билан танишишингиз мумкин.

Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, 9 ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 5 млн сўм) ҳар ойлик устама тўланади.

Вазир жамғармаси учун ўтказилган саралаш синовларининг биринчи босқичи натижалари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Суҳбат жараёнлари жорий йилнинг 13-18 март кунлари бўлиб ўтади. Суҳбат жараёнлари бўлиб ўтадиган манзиллар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu